Тарихчи, рус адабиётидаги сентиментализм даврининг йирик вакили Николай Михайлович Карамзин асарлари ўзбек тилига кам таржима қилинган. У «Москва журнали» ва «Европа хабарчиси» нашрларининг муҳаррири эди. Шунингдек, «Россия давлати тарихи» асарининг тузувчиси бўлган.
Муаллиф асарлари орқали зиё-маърифатни тарғиб этади, ўқувчини тарбиялайди, инсон тафаккури ютуқлари, турли миллатлар маданиятини қадрлашни, ҳаёти ва бошқа халқлар таомилларини англашни ўргатади. Инсон ўз ватанини севиши, эзгу ишларни амалга ошириши кераклигига даъват этади.