Ишқ насибадир, ҳисоб-китоб эмас. Ишқ фидойиликдир, изланиш эмас. Сиз бу йўлда ўзингизни фидо қилган ва ёнган бўлсангиз, ишқ сизга узоқ эмас!
Китоблари дунёда энг кўп ўқилган Мавлоно: "Аллоҳга элтадиган бир қанча йўллар бор. Мен ишқни йўлини танладим..." дер экан, Ишқни бир "Фидойи" тимсоли сифатида кўз ўнгимизда жонлантиради.
Мавлононинг таърифича, Ишқ — ҳаётдан умр бўйи давом этадиган маъно-мазмун излаш ва моҳият кечинмаларидир.
"Ичида ишқ бўлмаган қалб ё телбага, ё ўликка мансубдир", - дейди Мавлоно.
Буюк суфий Мавлононинг най чолғу асбобини инсониятнинг яратилиши билан уйғунлаштирилган ҳолда тасвирланган "Маснавий"нинг дастлабки 18 байти Коинотнинг сирларига тўла бўлганлиги нуқтаи назаридан жуда бебаҳодир. Бу китобда Ишқ билан қадр топган ҳаёт деразасидан Коинотнинг чексиз сирларини томоша қиласиз.