Таниқли рус классик ёзувчиларидан бири Иван Сергеевич Тургенев ўз асарларида оддий халқнинг турмуш тарзини, табиат манзараларини чизишда ноёб қобилиятини намоён этиб, кенг китобхонлар оммасининг эътиборига сазовор бўлган. Унинг маҳорат билан ёзилган ҳикоя, қисса ва романлари ўзининг беқиёслиги билан ўқувчини ҳайратга солади.
Мазкур китобдан ҳам ёзувчининг дунё миқёсида эътироф этилган роман, қисса ва ҳикоялари ўрин олган. Унинг “Муму” ҳикояси жаҳондаги кўп тилларга таржима қилинганининг ўзиёқ ёзувчининг бадиий салоҳияти юқорилигидан дарак беради.