Физик олим Гриффин жонли мавжудотни кўринмас ҳолга келтириш устида бир неча йил давомида изланишлар олиб боради. Аввалига у мушукда тажриба ўтказиб кўриб, ақл бовар қилмас ихтиросидан ўзи ҳам ҳайратга тушади. Чунки мушук кўринмайдиган бўлиб қолади.
Кўринмас одамга айланиш жуда катта имкониятлар эшигини очишига ишонган Гриффин ихтиросини ўзида ҳам синаб кўради. Аммо кутилмаганда унинг ҳаёти азобга айланади.