Дунёда энг кўп империя қурган ва қурган империялари энг узоқ яшаган халқлардан бири бу туркийлардир. Хуш, бунинг сабаблари нимада? Туркиялик тарихчи олим, профессор Усмон Туроннинг кулингиздаги Туркий халқлар мафкураси» номли тадқиқот китобида шу ва шу каби ўнлаб, юзлаб саволларга жавоб изланади. Китоб билан танишиб чиқар экансиз, қарийб 2500 йиллик тарих мобайнида туркийлар қурган давлатлар, давлатларнинг ўзига хос мафкуралари, туркий халқларнинг эътиқодлари, шакл-у шамойиллари. урф одатлари, ёзувлари, бошқа халқлар билан муносабатлари тўгрисида кўпдан-кўп ва Fоят қизикарли маълумотларга эга бўласиз.