Пауло Коэльо ўзининг "Камон йўли" асарида мамлакатдаги энг яхши камонбоз-Тетсуянинг қишлоғидаги болакайга айтган ўгитларини ҳикоя қилади. Асарда ҳар кунлик меҳнатимиз ва уринишларимиз, қийинчиликларни қандай енгиб ўтиш, мақсадимиз йўлида собит тура олиш, таваккал қилиш ҳамда хавфли вазиятларда ечим топишга журъат қила олиш каби мавзулар кўтарилган.
Муаллиф мана шу саҳифаларга янгича ёндашув, мослашувчанлик, иштиёқ, ўзгаришларга очиқлик ҳамда жамоа бўлиб ишлаш сингари кундалик фаолиятимизни яхшиловчи қадриятларни ифодалаган.