Китоб ёрдамида беморларга шифо улашиш қанчалик самарали? Профессор Невзат Тарханнинг мазкур асарини ўқигач, бу саволга тўлақонли жавоб топасиз. Муаллиф ушбу китобда Мавлоно Жалолиддин Румийнинг «Маснавий» асари инсон руҳиятига қандай шифо бўла олишини таҳлил қилган. Қалбимиздаги ҳақиқатни кўришимиз ва англай олишимиз учун тавсиялар беради. Ушбу асарнинг руҳиятимизга, қалбимизга берадиган таскини ҳаёт йўлларида қадам босишимизда куч ва рағбат беради.