Бу қисса ҳаётдаги энг муҳим нарсалар ўз уйингдалигини англашинг учун дунёнинг ярмини кезиб чиқишингга тўғри келиши ҳақида ҳикоя қилади.
Шаҳар ҳам худди севимли кишингиздек бўлиб қолишини сезганмисиз? У сизни ҳис қилади, ғамхўрлик кўрсатади, борини баҳам кўради ва ўз ўрнида сиз ҳам борингизни (хоҳ катта ёки кичик бўлсин, ўйлаб ўтирмасдан) у билан бўлишасиз.
Шаҳар билан худди суюкли инсонингиз каби муносабат ўрнатасиз. Гоҳида ундан азизроғи топилмайди, гоҳ эса уни кўрарга кўзингиз йўқ. Аммо не бўлганда ҳам юзадаги беқарор тўлқинда эмас, чуқурликдан жой олган бир нарса бор. Унинг номи - муҳаббат!
Ҳаётнинг бебаҳолиги, нурнинг туганмас ва абадийлиги, ўтаётган ҳар лаҳзанинг қадрли экани - инсон тафаккурини ҳамиша идрок этишга чорлаб келади. Бу дунёда бахтнинг ҳам, бахтсизликнинг ҳам шифоси бор. Ким умрини қандай ва қанақа йўсинда яшаб ўтиши - фақат ўзига боғлиқ.
Ушбу асар бизни ҳаётга теранроқ қарашга, ёруғликка интилиш билан орзуларимизни рўёбга чиқариш ҳамда вақтни исроф қилмасликка даъват этади. Бунинг учун севишга шошилмоғимиз, нафас олишимизда эса муҳаббат бўлмоғи лозим.