Тўрт йил битта университетда ўқиган икки инсон келиб-келиб битирув куни танишиб қолиши мумкинми? Албатта, ахир чарх Эмма ва Декстернинг йўлларини айнан шундай ғаройиб тарзда кесиштирди. Тақдир улар учун атаган бу кун, тўртбурчак қалпоқлар осмонга отилган, дипломлар тантанали топширилган кун катта ҳаётнинг бошланғич нуқтаси бўлди. Битирувнинг эртаси ‒ 15 июль эса Эмма ва Декстерни янада кучли боғлаган, висол ва фироқни бирлаштирган мўъжизавий санадир. Янаги йил бу санада нималар юз беради? Ундан кейинги йиллардачи?