Ишқни англаш учун уни билишнинг ўзи етмайди, уни қалбдан жой бериш орқали англаш мумкин, холос. Ҳа, қалбни ишққа топшириш лозим! Хўш, қайси сўз оловнинг қандай ёнишини англата олади? Оловни англатиш учун у билан бирга ёнмоқ керак. Ўзингизни оловнинг ҳукмига топшир- моғингиз лозим! Ишқда таслим бўлмоқ лозим ва ўзингиз учун нималарнидир кўзла- маслигингиз лозим! Ишқдан жавоб кутилмайди, муко- фот кутилмайди. Ишқдан ҳеч нарса кутилмайди. Ишқдан бирор манфаат изласангиз, тополмайсиз, аммо надомат чеки- шингиз aniq... Ишққа таслим бўлмасангиз, азоб чекасиз. Негаки ишқда сиз йўқсиз, фақатгина ишқнинг ўзи бор! Ўзингизни тамомила ишқнинг ҳукмига топширинг, ёнинг, қовурилинг. Йўқса, ишқ ҳақида қандай гапира оласиз? Йўқса, қандай қилиб "Мен ҳам севдим", дея оласиз?.