Бу дунёдаги бирдан бир ягона синовингиз o'zingizdir...
Қандай азобларга, мағлубиятларга, айрилиқларга дуч келишингиздан қатъи назар, кимгадир борлигингизни эслатиш учун ўзингизни charchatmang...
Биламан: сизни севмаса ҳам, барибир, ундан воз кеча олмаяпсиз.
Лекин шуни ҳам билиб қўйингки, у ҳам бундан кейин ўзини ҳеч ким сиз севганингизчалик севмаслигини билсада, барибир, сиздан воз кечди. Ҳамма нарса вақти келиб унутилиши мумкин, лекин бу асло унутилмайди!
Интиқом олиш масаласига келсак, тарк этган инсон чин дилдан севган инсоннинг лаънатига қолади! Парвардигор ҳаммасини кўриб турибди.
Интиқомни Парвардигорга қолдиринг. Тушуниб турибман: ўша инсон сизни ташлаб кетгани, тарк этгани учун азобланяпсиз, ғамга botyapsiz... Аммо унутманг: Парвардигор ҳаётингиздан сизга
асло муносиб бўлмаган бир инсонни чиқариб ташлаган.
Буюк синовлар кучли инсонларни намоён этади, юзага чиқаради.
Кутилмаганда бошланган ҳар қандай бўроннинг ҳаётингизни вайрон қилиши мумкинлигини ўйлаб ғамга ботаверманг. Баъзи бўронлар олдингиздаги тўсиқларни йўқ қилиш учун ҳам ko'tariladi...