Ҳеч қачон қуча олмайдиган инсонингни севиб қолиш мумкинми?
Стелла Грант ўзи қарор чиқаришни яхши кўради. У ўзининг хаста ўпкасинигина назорат қила олмайди ва уни деб тез-тез шифохонага тушиб туради. Ўзига бошқа касаллик юқмаслиги учун у оралиқ масофа сақлаши шарт. Ҳамиша бир ярим метр. Ҳеч қандай истисноларсиз.
Уилл Ньюман шифохонадан қочиб кетишни орзу қилади. У атайин дориларни ичмайди, синов муолажалари имкониятини писанд қилмайди. Тез орада Уилл 18 га тўлади, ўшанда ҳамиша орзу қилганидек саёҳатга отланади.
Уилл Стелланинг ҳаёти учун ҳалокатли хавф туғдиради. У туфайли қиз янги ўпка жарроҳлигидан маҳрум бўлиши мумкин. Ҳаётини сақлаб қолишнинг битта шарти - иложи борича Уиллдан олисроқ юриш. Ундай бўлса нима учун бир ярим метр масофа иккисига жазога айланди?
Стелла ва Уилл хасталикдан ярим метрни ўғирлашга тайёр.