Турк адиби Ахмет Батман қаламига мансуб навбатдаги китобда оиладаги тарбия ва меҳр-муҳаббат, болаларнинг ҳаёт синовларига бардоши, илм олишга тиришқоқлиги, ота-бола ҳамда бобо-невара муносабатлари, балоғат ёшига етган ўсмирнинг беғубор ишқи маҳорат билан тасвирланган. Асарда қаламга олинган оилавий муносабатлар, ишқий кечинмалар, болалик хотиралари ва қалб изтироблари муаллиф томонидан воқеалар занжири орқали баён қилинади.