Машҳур рус ёзувчиси Антон Чеховнинг асарлари нафақат катталар, балки ёш китобхонларнинг ҳам севимли китобига айланган. Айниқса, «Каштанка» номли ҳикоя қаҳрамони Каштанка лақабли ит орқали ўқувчи озодлик ва ҳурлик ҳар қандай шоҳона турмушдан афзаллигини тушуниб етади. Қолаверса, ҳар қандай тирик жоннинг ҳаётида, у инсон ёки ит бўлсин, садоқат, вафо туйғуларининг муҳим аҳамият касб этишига амин бўлади.
Шунингдек, ушбу китобда муаллифнинг бошқа ҳикоялари ҳам ўрин олганки, ёш китобхонларимизни асло зериктирмайди.