Биз бугун севиб ўқиётган китобларни йигирма-ўттиз йил ўтиб балки варақлагимиз ҳам келмас, хоҳиш топа олмасмиз. Лекин «Шум бола» қиссасини эса ҳар гал, ҳар қандай ёшда болалик шўхликларини қўмсаб, соғиниб, мутолаа қилишга эҳтиёж сезамиз aдибимиз Ғ. Ғуломнинг бу қиссаси тасвирий воситаларга бойлиги билан бошқа асарларидан ажралиб туради.
"Дандон сопли пичоқ"дан бошланиб, чувалашиб кетган гапни бойнинг қизи - Адолнинг "ўғил туғиб бергани"га бориб улаб "иннанкейин"чи, ўлгудек инжиқ, зиқна, эзма Сарибойни мот қилган Шум боланинг бир-биридан қизиқ саргузаштларидан хабардор болишни хоҳласангиз китоб мутолаасига шошилинг.