Мазкур тўпламга дунёга машҳур ёзувчиларнинг айнан болалар ва ўсмирлар ҳаётига бағишланган ҳикоялари жамланди. Ҳикояларнинг барчаси болалик орзулари, ўй-хаёллари, кечинмалари билан боғлиқ.
Дунёнинг турлича муҳити ва турлича шароитида туғилиб, вояга етган фарзандлар тақдири, уларни ўраб турган ижтимоий муҳит, оилавий шароит, ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги чигал вазиятлар, бунинг оқибатида пайдо бўлган аянчли қисмат айнан шу мавзулар сиз мутолаа қилишга чоғланган - ҳикояларга асосий мавзу қилиб танланган.