Сизларга ҳикоя қилмоқчи бўлган бу қиссамни бировдан эшитганман, у отасидан эшитган экан, унинг отаси эса бувасидан, буваси ҳам ўз отасидан эшитган экан ва ҳоказо. Хуллас, уч юз йил, балки бундан ҳам кўпроқ вақт мобайнида оталар буни болаларига ҳикоя қилаверганлар ва шу тариқа бу қисса бизгача сақланиб келган. Эҳтимол, бу воқеа чиндан ҳам бўлгандир, эҳтимол, ривоят ёки афсонадир, лекин ҳар ҳолда бундай воқеанинг бўлиши мумкин. Балки илгари замонда бунга фақат донишманд ва ўқимишли кишилар ишонгандирлар, балки ўқимаган оддий кишилар ҳам ишониб, бу қиссани яхши кўриб қолгандирлар.