Азиз Несин ХХ аср тараққийпарвар турк адабиётининг пешқадам вакилларидан биридир.
Азиз Несин асарларининг қаҳрамонлари турли ёш вакиллари. Адиб қаҳрамони қайси ёшда болишидан қатий назар, унинг ҳолатини, ички кечинмаларини, орзу-армонлари, хаёлларини бор бой-бастича, рой-рост, ишонарли тарзда моҳирона тасвирлайди. Турк ҳажвчиси Азиз Несиннинг ушбу романи икки шаҳардаги собиқ синфдошлар Зайнаб ва Аҳмаднинг бир-бирига битган мактубларидан иборат. Ҳажв билан болаларча нигоҳ билан катта одамлар дунёсининг иллатлари очиб берилган.
Роман аввал синфдош бўлган, кейин бири бошқа шаҳарга кўчиб кетган ўн ёшли Зайнаб ва Аҳмаднинг бир- бирига ёзишмалари асосига қурилган. Ёш бола нигоҳи орқали катталарнинг ножўя хатти- ҳаракатлари, ўзаро муносабатларидаги ёлғон, мунофиқлик, сохталикларга қанчалик ҳаққоний баҳо бериши, ич-ичидан уларга қарши исён кўтариши ҳаётий воқеалар асосида ифода этилади.