Муваффақиятли бизнес соҳиби бўлиш учун тасодифий ҳаракатлардан тийилиб, пухта режа асосида ишлаш керак. Одатда маркетинг режа тузиш мураккаб ва кўп вақт оладиган жараён. Шу боис аксар ишбилармонлар унга етарли вақт ажратмайди.
"Бир варақли маркетинг режа" китобида тадбиркор ва маркетолог Аллан Диб маркетинг режани тез ва осон тузишни ўргатади. Бу режа биргина саҳифада жамланиб, тўққиз катакдан иборат бўлади. Ва ўз мураккаб маркетинг режангизни тузишда қўл келади. Натижада сиз ҳаваскордан соҳа уста- сига айланишингиз мумкин.
Соҳада янгимисиз ёки тажрибалими, бундан қатъи назар, "Бир варақли маркетинг режа" бизнесингизни ўстирувчи йўриқнома тузишнинг осон ва тезкор усулидир.