ХИХ асрнинг иккинчи ярмида денгиз ва океанларда тўсатдан пайдо бўлган сув жонивори омма эътиборига тушади. У сузиш тезлиги ва баҳайбатлиги билан китни ҳам ортда қолдирар эди. Улкан сув махлуқи ҳақидаги газета саҳифаларида тинимсиз ёритиб борилаётган турли тахминлар олимларнинг қизиқишини уйғотади ва махсус экспедиция уюштириб, унинг изига тушадилар. Бу сув жонивори билан яқиндан танишиш фақатгина профессор Аронакс, унинг хизматкори Консел ва гарпунчи Нед Лендга насиб этади. Улар ҳамма улкан жонивор деб атаган кема бортига тушиб қолдилар ҳамда капитан Немонинг сув ости кемасида бутун дунё бўйлаб ҳам хатарли, ҳам ғаройиб саргузаштларни бошдан кечирадилар. Асар қаҳрамонлари билан бирга бўлган қитъалараро сув остида ғойибона саёҳат, шубҳасиз, ўқувчининг олам, табиат, жониворлар ҳақидаги тасаввурларини бойитади.