Александр Николаевич Островскийнинг рус адабиётида “янги дунё”ни бошлаб берган драматургиясининг алоҳида жиҳати шунда эдики, ундаги персонажларнинг образида жонлилик бор эди. Томошабин тилига тушган ҳар бир саҳна асарининг тили халқона ва бадиий жиҳатдан мукаммал ҳамда ишонарлилиги билан ном қозонганди. 1853 йилдан бошлаб деярли ҳар мавсумда Москва ва Санкт-Петербург театрларида Островскийнинг янги пьесалари саҳналаштириларди: “Ғалати зиёфатда”, “Сердаромад жой”, “Момақалдироқ”, “Ақлдан озган пул” драмалари саҳнанинг энг жонли ва севимли асарларига айланганди.
Драматург умри давомида томошабинлар томонидан олқишланган ва унга муваффақиятлар келтирган жуда кўплаб пьесаларни яратди.
Мазкур китобга муаллифнинг “Сердаромад жой”, “Камбағаллик айб эмас”, “Сепсиз қиз” ва “Момақалдироқ” каби энг сара пьесалари киритилган.