Жозе Васконселоснинг мазкур автобиографик асари китобхонлар меҳрини тезда қозонган. Ушбу роман Бразилияда ва испан тилида сўзлашувчи кўп мамлакатларда ўрганиш учун мактаб дастурига киритилган. Ёзувчи қашшоқ оилада яшайдиган беш яшар Зезе номидан ҳикоя қилади.
Ушбу китоб биринчи навбатда болаларга аталган бўлса-да, аслида катталарнинг муаммоларига тааллуқлидир. аниқроғи, катталарнинг муаммолари болаларга салбий муносабат кўрсатишга таъсир этмаслиги учун нима қилиш кераклиги ҳақида. Мазкур асар катталарга болани қай тарзда бахтиёр этиш мумкинлигини ўргатади.