Бизнинг зиммамизга тушгани йиқилган жойимизда кутишдан иборат эди, холос.
Кутишга кутардик, лекин кутганларимизнинг келиш нияти асло йўқ эди.
Келажак номли мавҳумлик мавжуд бўлмаганлар, келмаганлар ва йўқотилганлар устида барпо қилинарди.
Биз бу ҳаётнинг совуқ, зулматга бурканган, ичида кимса йўқ ва беҳаловат даҳлизларнинг дарз кетган деворларига ёпиштирилган кўланка эдик.
Расмнинг ҳошиясидан четда қолдирилган ёқимсиз манзара, давом этиши шарт бўлмаган зерикарли бир дарс эдик.
Бизга кўника олишмади.
Биздан воз кечдилар.
Воз кечдилар ва ғолиб бўлишди.
Биз ютқаздик. Ютқазсакда, воз кечмадик. Ҳар сафар янада гўзал тарзда мағлуб бўлавердик.
Энг гўзал енгилган фақат биз бўлдик.