Бир газетада исломга қарши чоп этилган бир сўзни бугунги ёшлар ҳам сақичдек чайнашяпти. Ўйлаб кўринг-а, бир газета жамиятнинг ярмини ўз таъсири остига олиб, уларга ёлғонни тўғри деб қабул қилдиради. Миллат шундай ухлатиб қўйилган, бу янгилик ёлғонми, ростми дея ҳам ўйламайди. Мана шундай дунёда нима учун чўпонликни танлаганимни тушунгандирсиз? Менинг бунчалар ожиз инсонлар жамиятини кўришга кучим етмайди. Мана шу инсонлардан қочаман. Қўйлар най овозини риёсиз эшитишади.