Ёш турк ёзувчиларидан бири Мирач Чағри Оқтош ўзининг <<Сен ўн етти ёшимсан» номли китоби орқали ўқувчиларини жавобсиз ва аламли ишқ ҳикояси билан таништиради. Мазкур асар севги, ишонч, меҳр-оқибат, садоқат, рашк ва оила ҳақида қисқача кечинмалардан иборат. Мирач Зумра билан футбол ўйини чоғида учрашиб, уни бир кўришдаёқ севиб қолади. Ўшанда Зумра эндигина 17 ёшда эди. Оилавий ҳаётидан чуқур психологик жароҳатлар олган Зумра Мирачнинг қалбида чуқур ва унутилмас из қолдиради. Иккаласи ҳам болалигида оталари томонидан ташлаб кетилгани ёшларнинг ўзаро муносабатига сезиларли таъсир кўрсатади.
Қўлингиздаги асарда ёзувчининг самимий муҳаббати ва кўнгил қўйган қизи билан йўллари туташмагани сабаблари, тафсилотлари таъсирчан тарзда ҳикоя қилинган.