Бу ҳаётда бошдан ўтказганларингнинг барчаси сен учун дарсдир. Ҳеч нарса учун кеч бўлгани йўқ. Нима бўлганда ҳам сен ўзингга кеч қолма, ўтмишда яшама. Ҳаётингда янги бир саҳифа оч. Умрингга янги бир бошланма туҳфа эт....
Қейин эса ўзгармайдиган бедаво нарсаларни ҳаёт саҳифангдан бирма-бир ўчириб ташла. Ҳаётингни ранго-ранг онлар билан бўя. Тушкунлик, умидсизлик юкини елкангдан улоқтир. Юрагингда умидга жой бўшат. Орзуларингни фикрларинг билан уйғунлаштир. Кўнглингни оғритган, сенга ёмонлик тилайдиган, яхшилик томон юрмайдиган кимсаларнинг устини қалин чизиқлар билан чизиб ташла. Кўз ёшларинг дарёдек оқишига сабаб бўлганларни кўнглинг қатларидан чиқариб ташла. Ўзингга янги ва ёқимли онлар ҳадя қил.
Қани бўл!
Янги бир бошланма иншо эт!
Янгилан!
Янгила ўзингни!
Ҳаётингда янги бир саҳифа оч.
Эртангги кунингга янги имкониятлар эшигини оч.
Янгилан ва аҳволингни ижобий томонга ўзгартир.