Атрофни тутган баҳорий чечаклардан кўра, бир неча ой қор тагида яширинган бойчечак, шунингдек, қўл етмас чўққиларда битган орхидеянинг қиймати баландроқ.
Одамлар ҳам худди мана шу гуллардек нафис ва ардоқли бўлади. Қолаверса, инсоннинг қадрини Роббимизнинг Ўзи баланд қилган. Буюрилгандек либосланиш орқали гўзал қалбимиз ва қадримизни намоён қиламиз.
Таъбир жоиз бўлса, инсон ўзини қимматбаҳо орхидеядек қадрли қилиши азизу мукаррамлиги тақозо этадиган муҳим ишоралардан биридир. Зийнатларни бегона нигоҳлардан беркитиш, сатрламоқ - ёмон ўйлардан четланмоқ, дегани. Шунингдек, онгу шуури ҳам покиза бўлмоғини истамоқдир.
Туркиялик ёзувчи, психолог, оила маслаҳатчиси Хадича Кубро Тонгарнинг мазкур китоби қизларга бу борада содда услубда таянч тушунчаларни беради.