Ўзини йўқотиш - аслида, ўзини топа олмасликдир. Яъни қаерда турганингни кўра билмасликдир. Ҳаёт баъзан бир тошқин билан келади. Оқизиб юборади ҳамма нарсанию Баъзи умидлар мана шу тошқиндан ўйқолади. Баъзилари эса шоҳ-шаббаларга илиниб қолади - узанасан, тутасан. Тутган сари ҳаётга боғланасан. Қалбингда зулматга дарча очилади шу умид билан бирча. Ичингга нур тўлади ва ҳамма нарсани шу билан кўра бошлайсан.
Ҳар доим нимадур кам бўлади, ҳар доим ярим қолаган ҳис-туйғулар куршовида ўзини ййқотади инсон. Бойлик беради Яратган, ёнига бир хасталик қўшади. Соғлик беради. кашшоқлик заҳматига ёўлиқтирадию Бу ярим дунёда бутун бахтга эришиш мумкин эмас. Ҳар бир жон ўзига яраша муаммо билан курашади. Фурсатини топган одам эса качондир бахтга эришади. Эҳтимол, энг муҳими, ҳаётни оғриқлар ичида ҳам яшай билишдир. Асосийси, дардга қарамай кула олиш, эрак санчиқларига қарамай табассум қилиш..