Америкалик машҳур ёзувчи Томас Ҳаррис кўплаб мукофотларга сазовор бўлган таниқли триллер асарлар муаллифи ҳисобланади. Унинг асарлари 50 миллион нусхадан ортиқ сотилган.
Томас Ҳарриснинг ушбу "Қизил аждарҳо" асари қотил доктор Ганнибал Лектер ҳақидаги тетралогиясининг биринчи китобидир. Бу китоб дунё бўйлаб 10 миллион нусхадан ортиқ сотилган ва 40 дан ортиқ тилга таржима қилинган.
Бу асарда изқувар Грехем бир вақтлар ўзи қўлга олган, айни вақтда руҳий касал жиноятчилар шифохонасидаги даволанаётган афсонавий қотил доктор Ганнибал Лектердан "Қотилни, албатта, қотил тута олади" деган тамойилга асосланиб Америка Қўшма Штатларини зир титратаётган "Тиш париси" лақабли бешафқат қотилни тутишга ёрдам беришини сўрайди.
Ахир, ўзи учига чиққан жиноятчи бўла туриб, Ганнибал Лектер нега боши берк кўчага кириб қолган мамлакатнинг манаман деган изқуварларига тутқич бермас қотилни тутишда қимматли маслаҳатларини бериши мумкин?
Қамоқхонанинг зерикарли муҳитидан тўйган Лектер ҳам бу илтимосга рози бўладими?
Ёки Федерал қидирув бюроси излаётган "Қизил Аждарҳо"ни қўлга олиб, ўзиданда ақллироқ қотил йўқлигини исботламоқчи бўладими? "Тиш париси" ким ўзи? Унинг оиласи борми?
Нега у доимо ваҳший қотилликлар қилган? "Тиш париси" ва "Қизил Аждарҳо" битта шахсми? Ганнибал Лектер изқувар Грехемга, ҳақиқатан ҳам, ёрдам берадими?
Изқувар Грехемнинг ўзи ҳам "Қизил аждарҳо "нинг навбатдаги ўлжасига айланадими?