Абадият қонуни — 1978 йилда грузин ёзувчиси Нодар Думбадзе томонидан ёзилган роман. Абадият қонуни романи нафақат Грузиянинг ўзида, балки кўплаб бошқа юртларда ҳам излаб топиб ўқиладиган асарлар қаторидан жой olgan.1983-yilda ўзбек тилига таржима қилиниб 30 000 нусхада нашр этилган. Кейинчалик 2011-2014 йилларда Шарқ НМАК томиндан ҳикоялар билан бирга 463 бетли қаттиқ муқовада қайта нашр этилган.
Роман қаҳрамони ёзувчи Бачана Рамишвили юрак хуружидан сўнг касалхонага тушади. Касалхонада у бутун ҳаётини бирма бир эслайди ва абадият қонунини кашф этади.
Романда инсоннинг ҳаётдаги ўрни, ундан талаб этиладиган фидойилик, ҳалоллик, виждонлилик, адолатпарварлик хусусиятлари тўғрисида кенг мушоҳада юритилган. Адибнинг аксарият асарларидаги воқеа, ҳодисалар инсонлар тақдири ўзининг ўткир драматизми билан бирга самимий юмори билан ҳам ўқувчи ёдида узоқ сақланиб қолади. Ушбу асарда ҳам воқеалар кескин ривожланади. Бош қаҳрамон Бачана Рамишвили ҳақиқий маънодаги содда ва самимий ёзувчи образида тасвирланган. У таъмагирларни ва порахўрларни ёмон кўради. Асарда меҳр-оқибат, муҳаббат, нафрат, шодлик, ҳаё ва ор-номус тушунчалари уйғунлаштирилган.