Ижтимоий тармоқлар сабабли бутун дунё халқлари хаёти ўзгарди. Реал ҳаёт воқелиги бир лаҳзада виртуал оламда акс этмоқда. Виртуал майдонда тарқалган кайфият эса реал ҳаётга ҳам кўчяпти. Бу инсоният тарихидаги янги босқич. Нима учун буни айтмоқдамиз? Чунки қўлингиздаги китоб - «Тунги суҳбатлар»нинг бир қисми моҳир таржимон, аллома ижодкор Абдулқодир Самарқандий (Абдулқодир Полвонов) томонидан ўзбекчага ағдарилиб, телеграм тармоғида эълон қилинган. Кўпчилик маърифат мухлислари бу олтиндай қимматли битиклардан баҳраманд бўлишган. Аммо телеграм бошқа, китоб мутлақо бошқа. Китоб ўқиш учун китоб ва ойнинг шуъласи бўлса кифоя. Ирфон ихлосмандлари, китоб шайдолари «Тунги суҳбатлар»ни интиқ кутаётган эдилар.