Ушбу асарда коммунизм исканжаси қурбонига айланган бир Уйғур миллатига мансуб мусулмон оиласининг қисмати ёритилган. Коммунизм ниқоби остида миллатнинг, ёшларнинг онгига маънавият, маданият деб динсизлик ғояларнинг сингдирилиши, халқни ўзлигидан, миллий ва диний илдизларидан жудо қилиш жараёнлари ёрқин ифодалаб берилгани ушбу китоб китобхонни бефарқ қолдирмаслиги табиий. Асарда бир оила, унинг аъзолари бошидан ўтган фитна ва қийноқлар мисолида бутун бошли миллатнинг чеккан дард-у, алам изтироблари ёритилгандир.