“Тавба, одамлар бир-бирлари билан уришиб юришса, мен доим ўзим билан ўзим жанг қиламан. Бошқалар билан олишишга менда на фурсат бор ва на рағбат бор...”
Эътиборингизга ҳавола этилаётган китоб қаҳрамони – Юсуфни ҳамиша мана шундай чигалликлар қаршисида учратасиз. У ҳамиша яшашдан маъно ахтарар экан, қалбидаги безовталикдан халос бўлолмайди. Бу безовталик бирда моддият, бирда маънавий етишмовчилик билан боғлиқ бўлгани ҳолда уни тинимсиз қаршиликлар, ўз-ўзидан қониқмаслик, қалбан ҳамиша ўзини ёлғиз ҳис қилиш кабиларда намоён бўлади.
Аммо унинг қалбида қатъият ва ишонч бор. Бошига тушган минг бир азоблар, жигарбандининг вафоти, оиласининг таназзулига қарамай у бошқа йўлни танлолмайди, бошқача яшолмайди...