Ушбу китоб, яъни "Алпомиш " достони ўзбек ва туркман халқ оғзаки ижодига мансуб бўлиб минг йиллар давомида халқимиз бахшилари томонидан куйланиб , халқимиз томонидан севиб тингланган.
"Малика Айёр" достонининг ушбу нусхаси халқимизнинг машҳур бахшиси Фозил Йўлдош ўғли (1872-1955) томонидан куйланган ва Маҳмуд Зарифов томонидан ёзиб олинган. Ўзбек халқининг буюк адибларидан бири- Ҳамид Олимжон (1909-1944) эса биринчи бор нашрга тайёрлаган. Тўлиқ ҳолатда ёзма ҳолатга келтириши эса Ҳоди Зарифов (1905-1972) ва Тўра Мирзаев томонидан амалга оширилган.
"Алпомиш" достонида ўзбек халқининг азал-азалдан имон-эътиқод, ор-номус ва юрт бирлиги йўлида ўзини аямаслиги ёрқин акс эттирилган. Сиз достонни ўқиб, ўзига унаштирилган қизнинг қалмоқлар орасида талаш, юртдошларининг бегоналарга хор бўлмаслиги учун жонини тиккан Алпомиш, Яратганга имон келтиргани ва мўминга дўст тутингани учун Ҳакимбекнинг ёнида ўзининг инсофсиз яқинлари ҳамда қариндошларига қарши курашган Қоражон, инсоний фазилатлари билан кўпчилик эркаклардан баланд тура оладиган Ойбарчин ва Қалдирғоч тимсоллари миллатимизга хос юксак инсоний сифатларни акс эттирганлигини кўрасиз.