Ўткир Раҳмат шеърлари худди ирмоқдай қалбларга ирмоқдай оқади. Чунки шир табиатнинг рангларини кўра олади. У билан туйғулар тилида сўзлашади. Айнан шу жиҳат ушбу китобда ранг-баранг тарзда кўзга ташланади.
Китоб шартли равишда уч қисмга бўлинган, лекин улар бир-бирига туташиб кетган.
"Орзулардан нурлар уйғонади", дейди шоир бир шеърида. Дарҳақиқат, ушбу шеърларда ижодкор орзу-умидларининг аксини кўрсангиз ажабмас.
Зумрад ҳаволар, зумрад дунёлар-шу рангли оҳанглар замирида пок ниятлар ифодаси мужассам.
Демак, сержило шоир олами-сизга мунтазир. Унда кўз ва қалб ила кезиб, нафис ҳиссиётлар, ёруғ таскинлардан баҳра топсиз. Шу сабаб ҳам бу китоб қалбингиз тўридан жой олишига шубҳа билдирмаймиз. Аксинча, кўнглингиз мулки билан табриклаймиз.