Ҳар куни минглаб одамлар ўзларига: "Нега мен бой эмасман?" - дея савол беришади. Кўриниб турибдики, яхши таълим бор, 24/7 иш билан, барқарор даромад, лекин ҳали ҳам бойлик йўқ... Бой бўлиш сирини билиш учун китоб муаллифлари деярли бутун Американи кезиб чиқиб, 500 та миллионердан ва 11000 дан ортиқ юқори даромадли касб эгаларидан интервьюлар олишган, тадқиқотлар ўтказишган. Ушбу тадқиқотлар 20 йил олдин бошланган, аммо молиявий фаровонлик тамойиллари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини кўрсатмоқда. Агар сиз оддий одамлар қандай қилиб бойиб кетишини ўйлаётган бўлсангиз, бойиш силарини ўрганмоқчи бўлсангиз, қайси касб ва машғулотлар бойиш учун энг муносиб эканлигини билмоқчи бўлсангиз, охир-оқибат ўзингиз ҳам миллионер бўлмоқчи бўлсангиз, бу китоб - сиз учун!
Ушбу китоб ҳозиргача дунё бўйлаб 40 га яқин тилда чоп этилган ва 3000000 дан кўп нусхада сотилган.