Маҳсулот ва ғояларнинг тилга тушиши ва оммалашуви сабаби нимада? Нега баъзи маълумотларни одамлар бир-бирига улашади? Нима учун айрим миш-мишлар эпидемик хусусиятга эга? Ғоялар қандай омиллар туфайли "вирус" каби кенг тарқалади? Нима учун баъзи мавзулар ҳақида кўпроқ суҳбатлашамиз ва унга оид маълумотларни бошқаларга улашамиз?
Бу каби саволлар ўз маҳсулот, хизмат ва ғояларини кенг оммалаштиришни истайдиган тадбиркорлар, маркетологлар, журналистлар, матбуот котиблари, PR менежерлар ва блогерларни қизиқтириши шубҳасиз.
Ушбу китобда Йона Бергер ижтимоий тарқалувчанлик замиридаги
омилларни содда ва тушунарли тарзда баён қилган. Қўлингиздаги
қизиқарли ҳикоялар ва кенг қамровли тадқиқотлар хулосаларига бой
"Юқумлилик" китоби маҳсулоти ёки ғояси оммалашишини истаган
ҳар бир инсон учун муҳим қўлланмадир.