Улуғворлик ва мўъжизакорлик сир-синоатларини ҳаётга қараганда санъатнинг ўзи рад этиб бўлмас даражада исботлай олади. Ёзувчининг ўзи эътироф этганидек, энди мажбурий жангга чорланган йигитларнинг норозилик ва қийинчиликлари шон-шарафнинг шуҳратли йўлларига эврилади, турмушга чиқибоқ барча орзу - умидларидан мосуво бўлган қизлар эса афсонавий Пенелопадан қолишмасликларини исбот этадилар, аёллар кейинчалик ҳаётнинг икир-чикирларига ўралашиб адо бўладиган ожиз ва нотавон эзма-чурикларга эмас, ўн икки жасорати билан барча халқлар орасида беқиёс шуҳрат қозонган бўлажак Гераклларга кўкрак тутадилар.
1927 йилда нашрдан чиқиб, катта шов-шувга сабаб бўлган «Авлиё қирол Людовик кўприги» романи Торнтон Уайлдернинг ана шундай ўйга толдирувчи асарлардан биридир.