Машҳур инглиз адиби Кеннет Грехемнинг дунё болалари қўлдан қўймай мутолаа қиладиган мазкур қиссаси Англиянинг ўзида қайта-қайта нашр этилиб, жаҳон тилларининг деярли барчасига таржима қилинган. Асарнинг пайдо бўлиш тарихи жуда оддий ва қизиқ. Ёзувчининг ёлғизгина ўғли ёзги таътил пайтида бувисининг хузурига йўл олади. Бу вақтинчалик айрилиқ, соғинч отани ҳар куни ўғлига мактуб ёзишга ундайди. Унинг йўллайдиган мактублари шунчаки арзи ҳол бўлиб қолмай, бу ғаройиб воқеалар асосида қўлингиздаги мазкур асар дунёга келди.