Сенга, нима учун Ер сайёрасида яшаётганинг ҳақида ҳикоя қилмоқчиман. Шу ерда яшаяпсанми, демак, сенда нимадир ўзига хослик бор. Сен етти миллиард одам қодир бўлмаган бирор нима қилиш учун туғилгансан. Тақдирингга ёзилган ҳаёт бор, сен амалга оширишинг керак бўлган саёҳат бор. Бу китоб сенинг саёҳатингга бағишланади. Бизнинг замонамизда яшаётган, муваффақиятга эришган ўн иккита одам ўзларининг ҳайратланарли саёҳатлари ҳақида сўзлаб берадилар. Улар — ҳар биримиз, ўз буюк орзуларимизни амалга оширишимиз учун барча зарур имкониятларга эга бўлиб туғилганлигимиз, уларни амалга ошириб, ўз бурчимизни бажара олишимиз ва оламни ҳеч бир муболағасиз ўзгартиришимизга ишонадилар.