"Юмшоқ куч" (софт поwер) атамасини фанга олиб кирган Гарвард университети профессори Жозеф Най ўзининг ушбу китобида Совуқ уруш давридан кейинги жаҳон сиёсати ва халгаро муносабатларида юмшоқ куч стратегиясини қўллаш усуллари, унинг манбалари, қаттиқ кучнинг (ҳард поwер) ўзгарувчан табиати, бир қатор акторларнинг юмшоқ куч сиёсати ҳамда Америка Қўшма Штатлари тимсолида юмшоқ кучнинг таъсири ва ролини атрофлича таҳлил этади.
Таржима асар нафақат сиёсат, иқтисод, маданият ва ахборот соҳаси билан шуғулланувчи мутахассисларга, балки кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.