Абдулҳамид Сулаймон Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” романи яратилганига қарийб 80 йил бўлса-да, у ҳамон қўлдан-қўлга ўтиб келмоқда. Мазкур асар икки қисимдан иборат бўлиб, дастлабки – “Кеча” деб номлангани қўлингиздаги китобда акс этади. “Бугун” деб аталган иккинчи қисми ҳақида эса маълумотлар йўқ. Китобда ўзбекларга ҳос андиша, ҳиммат, иффат ва соддалик каби фазилатлар билан бирга хотинбозлик ва мол-мулк ортириш йўлидаги иллатлар ҳам ўз интиқосини топган. Бу каби сифатлар ва иллатлар китобхонни чуқур мушоҳада юритишга ундайди. Чўлпон дунёси, унинг олами, ижодидаги нафислик ва сержилолик сиз азизларга манзур бўлади, деган умиддамиз. Асар ёшларнинг миллий маънавиятинишакллантиришда муҳим ўрин тутади.