«Мукаммал кун» сизни икки куни бир-бирига ўхшашини истамаган қизнинг ҳикоясига етаклайди. Китобни варақлар экансиз, асар қаҳрамонининг ўзи билан суҳбатига, савол-жавобига гувоҳ бўласиз, унинг ички овозини эшитасиз. Вақти-вақти билан муаллифнинг ҳам ўқувчилар билан суҳбатлашганини, ора-сира танаффусда ибратомуз маълумотлар улашганини кўрасиз.