Тунда қўлларида фақат машъала билан кўчаларга қўрқа-писа чиққан парижликлар, веналиклар, римликлардан фарқли ўлароқ, Қуртуба халқи кечаси ҳам ёруғ кўчаларда бехавотир айланиши мумкин эди. Европа ҳали тозалик нималигини билмаган бир пайтда Қуртубада саккиз юзта ҳаммом бор эди. Тоза ичимлик суви қувурлари уйларнинг ичигача кириб борганди.
Европада фақатгина қироллар саройида етмиш- саксон дона атрофида китоб бўлган ўша даврда халифа Ҳакам II кутубхонасида нақ тўрт юз минг жилд китоб бор эди. Бағдодда ёзилган китоб саккиз-ўн ой ичида Қуртуба кутубхоналаридан жой оларди.