Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг шеърларини ўқимаган китобхон топилмаса керак. Бу оҳангдор шеърларда худди сизнинг дардларингиз ифода этилгандек туюлади. Эҳтимол, шунинг учундир, бу шеърлар ҳеч биримизни бефарқ қолдирмайди. Ушбу китобдан истеъдодли шоирнинг ҳали нашр этилмаган шеърлари ҳам ўрин олган. Мазкур тўплам Муҳаммад Юсуф шеърияти мухлислари ва санъаткорларимиз учун ажойиб туҳфа бўлади, деган умиддамиз.