Инсон кўпинча ўзи ичида ўсган гўзалликни ҳис қилмайди, сезмайди, кўрмайди. Одатда ҳар қандай гўзаллик ҳатто чиройли бўлмаган нарсалар ҳам рўпарадан қаралганда, янада яхшироқ кўринади.
Кўзгу бўлмаса, ўз юзимизни кўра олмаганимиз сингари ҳаракатларимизни кўра олишимиз учун ҳам биров бизга кўзгу бўлиши керак. Эркак ва аёл ўртасидаги муносабатларга бағишланган фикрларим тўпланган бу китоб ҳам балки кимгадир ушбу вазифани ўтар, яъни кўзгу вазифасини...
Ҳар бир нарсанинг ўз илми бўлганидек, севгининг хам, севишнинг ҳам ўз илми бор. Ушбу китоб Сиз, азизларга, севги дарёсидан оқиб келган бир томчи сифатида юракларингизга етиб боришига тилакдошман.