Сўнгги йилларда Менсон анча оммалашган блоги орқали ўзимиз ва атрофимиздаги олам ҳақидаги ёлғон тасаввурларимиз ва уларни тўғрилаш ҳақида ёзди. Ниҳоят, у ўзининг аччиқ ҳақиқатларини шу китобга жамлади.
Ушбу китобда муаллиф бахтли бўлишнинг калити мудом «ижобий» фикрлашни тўхтатиб, воқеликни тан олиш ва унга тик боришда, деб кўрсатади.
«Йиллар мобайнида бизга ижобий фикрлаш – бахтли ва муваффақиятли ҳаётнинг калити, дея уқтириб келдилар. Ортиқ бундай бўлмайди. Ижобийликка тупуринг,” – дейди Марк Менсон.
Менсон илмий тадқиқотлар хулосалари ва ўринли ўткир ҳазиллари ёрдамида ўз аргументини қувватлайди.
Муаллиф имконимиз чекланганини билиб, буни борича қабул қилишни маслаҳат беради. «Бу – қудратли бўлишнинг чин манбаи, – дейди у. – Қўрқувимиз, нуқсонларимиз ва мубҳамликларни борича қабул қилгач, ортиқ улардан қочмаймиз, балки уларга қарши юзланамиз, излаганимиз жасорат ва ишончга эришамиз.»
Китобни ўқир экансиз, муаллиф кўнгилочар ҳикоялару аччиқ ҳазиллар билан елкангиздан силкиб, мудроқдан уйғотгандек бўлади. «Бепарволикнинг нозик санъати» янада мазмунли, қониқарли умр кечиришимиз учун тетиклаштирувчи тарсакидир.