Ўрхон Камол реалистик қарашлари билан турк романчилигида муносиб ўрин эгаллаган, асарларида жамият ривожига тўғоноқ булаётган иллатларни қаҳрамонлар тили ва характери орқали баралла айта олган ёзувчи.
Унинг ўзбек тилига илк маротаба таржима қилинган «Фирибгар» романи ҳам ўтган асрнинг эллигинчи йилларидаги Туркия ижтимоий ҳаётида тараққиётга соя солган иллатларни кескин қоралагани ва фош қилгани билан ўқувчи қалбига етиб боради. Айниқса, Қудрат Ёнартоғ исмли муттаҳамнинг турли тоифага мансуб корчалонларга фириб бериб, уларнинг чўнтагини қоқлаши, енгилтак аёлларни алдаб, бойлигини эгаллаб олиши, ўз мақсадлари йўлида оми ва жоҳил кишиларнинг соддалигидан фойдаланиши, тақводорларнинг диний ҳис-туйғуларини жунбишга келтириб, обрў қозониши каби воқеа-ҳодисалар ҳаққоний ва қизиқарли тасвирлангани асарни бир нафасда ўқиб чиқилишига хизмат қилади.