Тўпламдаги ҳикояларни жаҳон адабий гулшанидан териб олинган бир даста гул деб аташ мумкин. Россия, Миср, Франция, Англия, Германия – ва ниҳоят Япония мамлакатлари ёзувчиларининг юрак қўри билан ёзган бу ҳикоялари ўз ўқувчисини топиши шубҳасиз. Уларни бирма-бир мутолаа қилар экансиз, аввало, ҳикоя жанри шаклан ихчам бўлса-да, мазмунан ҳар қандай романдан кам эмаслигини чуқур ҳис этасиз.