STAGING
Рамита Наваи: Ёлғонлар шаҳри
Рамита Наваи: Ёлғонлар шаҳри
Цена: 58 190 Сум
Описание:
.
Подробнее
Бу шаҳарда яшаш учун ёлғон гапириш керак. Бу ерда ёлғон сўзлаш ҳаёт ва мамот масаласидир. Мунофиқликка бўлган эҳтиёж борасида ҳамма баробар ёлғонлар дунёсида одамларни динига кўра ажратиш ва қатламларга тафриқа қилиш йўқ. Энг тақводор ва художўйларнинг айримлари ёлғон санъатини камолотга етказган. Биз ҳақиқатга ишлов беришга зап устамиз. Болалар ёшлигидан отаси уйда спиртли ичимлик сақлашини тан олмасликка, ўсмирлар бокира эканини таъкидлаб қасам ичишга, дўкондорлар мижозларига рамазон ойида овқат ейиши, сув ичиши ва чекиб олиши учун уйининг орқа тарафидан жой ажратиб беришга ўрганган. Ёлғонларни хаспўслаш учун яна янги ёлғонлар тўқилади ва жамият ёлғонга тўлиб кетади. Ҳақиқат эса маҳфий, ноёб ва хавфли матоҳга айланади; жуда қадрланади ва унга эҳтиёткорлик билан ишлов берилади. Бу шаҳарда кимдир сизга ҳақиқатни гапирса, билингки, у сизга ё дилдан ишонади ё тамомила таваккал қилмоқда. Бу шаҳар аҳли диний мажбуриятлар юки ва самимий инсоний истаклар ўртасида саргардон кезади. Шу боис, улар мудом зиддият ичида яшайди: тирик қолиш учун ёлғон гапиришга мажбур қиладиган шароитда қандай қилиб ўзлигингизга содиқ қолишингиз мумкин?
Отзывы
0